...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бир суткада Ўзбекистонга 169 та автомобиль киритилди


10:33, 13.10.2018 Жамият
 9 179

Автомобиллар ўзбек-қозоқ чегарасидаги пунктдан ўтказилган.

Жорий йил 11 октябрь куни соат тахминан 1:00 да Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги “Б. Конысбаев” божхона пунктида 200 га яқин автомобиль тирбандликда туриб қолган. Транспорт воситалари Қозоғистон Республикаси тарафда кутиб қолган.
 
Кеча, 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси божхона пунктидан 152 та юк ва 17 та енгил, умумий 169 та автомобиль ўтказилган. Ҳар бир машинани текшириш 7-9 дақиқа вақт олган.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг умумий чегараси 2351 кмни ташкил этади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Чегара Божхона Ўзбекистон-Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар