...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулнора Каримованинг қизи Ўзбекистонга қайтди


10:10, 13.10.2018 Жамият
 28 027

Имоннинг маълум қилишича, Гулнора Каримова ўз уйида.

Хабарингиз бор, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова жорий йилнинг 28 сентябрь куни Лондонга учиб кетган эди. Ўзбекистондан кетиши сабабини Имон ўқиш билан боғлаганди. 

Бугун, 13 октябрь куни Имон Каримова ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали Ўзбекистонга қайтаётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов ҳам бир неча йиллардан буён Лондонда яшаб келмоқда. У ҳатто бобосининг жанозасида ҳам иштирок этиш учун Ўзбекистонга келмади. 2013 йилда Гулнора Каримованинг фаолияти ортидан бошланган тергов жараёнлари унинг фарзандларида ҳам ҳадик уйғотган. 

Имоннинг маълум қилишича, Гулнора Каримова ўз уйида. Бош прокуратура эса у жазони белгиланган тартибда ўтаётганини айтмоқда. 

Каримовлар оиласидан уч киши айни дамда Ўзбекистонда яшамоқда. Булар - Татьяна Каримова, Гулнора Каримова ва Имон Каримова. Лола Каримова турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан Ўзбекистонни тарк этганига анча бўлди.

Теглар:Гулнора Каримова Имон Каримова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар