...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бир қатор институт ва марказлар ФВВ тизимига ўтказилди


10:23, 02.06.2017 Жамият
 3 129

Мазкур фармон асосида қуйидагилар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига белгиланган тартибда берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 1 июнь куни “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур фармон асосида қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига белгиланган тартибда берилди:
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорологик хизмат маркази таркибий тузилмалари билан биргаликда;
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси;
 
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ғ.А.Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг тезкор хабарлар хизмати ва сейсмик хавфнинг сейсмологик мониторинги ва прогностик мониторинг республика тармоғи.
 
Шунингдек, Гидрометеорологик хизмат маркази ва унинг таркибий тузилмалари, Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси, Сейсмология институтининг тезкор хабарлар хизмати ва сейсмик хавфнинг сейсмологик мониторинги ва прогностик мониторинг республика тармоғи мавжуд штат бирлиги ва моддий-техник базаси билан тўлиқ, амалдаги молиялаштириш тартиби, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби билан ўтказилади.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Гидрометеорология Сейсмология 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар