...
МЕНЮ
ONLINE TV

Беш юлдузли меҳмонхона ва конгресс-ҳол қурилиши: Мирзиёев Tashkent City’да


19:57, 06.04.2018 Жамият
 7 489

Президент Тошкент шаҳрида қурилаётган обеъктлар билан танишди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойлардаги ободонлаштириш ва ташкилий ишлари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳридаги бир нечта объектга ташриф буюрганини хабар қилган эдик.
 
Бугун, 6 апрель куни Шавкат Мирзиёев Tashkent City қурилиш участкасида бўлди. Беш юлдузли меҳмонхона ва конгресс-ҳол қурилишининг бориши билан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар қилди.
 
Tashkent City халқаро бизнес маркази қурилиши Президентимизнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. Давлатимиз раҳбари аввал ҳам бу ерга ташриф буюриб, ташкилий, молиявий масалалар юзасидан кўрсатмалар берган эди.
 
Пойтахтимизнинг Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғидаги 80 гектар ҳудудда барпо этилаётган мазкур замонавий комплексда бизнес марказлар, савдо мажмуалари, меҳмонхоналар, офислар, конгресс-хол, кўргазма заллари, кўп қаватли замонавий уйлар, ресторанлар, сунъий кўл, фавворалар, ижтимоий ва бошқа объектлар қурилади. 






 
Мазкур иншоотларни замонавий ва сифатли қилиб қуриш, йирик халқаро анжуманларни ўтказиш учун кенг имкониятлар яратиш, геология, сейсмология ва иқлим шароитларини ҳисобга олиш бўйича топшириқлар берди.
Икром Раҳмон

Теглар:Tashkent City Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар