...
МЕНЮ
ONLINE TV

Беморнинг қорин бўшлиғидан 18 йил аввал унутиб қолдирилган қайчи олиб ташланди


13:25, 04.01.2017 Саломатлик
 6 415

Қорин бўлишиғида унутиб қолдирилган тиббиёт қайчиси занглаган ва бир қанча органларга ёпишиб қолган.

Вьетнамлик 54 ёшли фуқаронинг қорин бўшлиғидан 18 йил аввал жарроҳлик амалиёти вақтида шифокорлар томонидан унутиб қолдирилган тиббиёт қайчиси олиб ташланди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар қилди.
 
Аниқланишича, вьетнамлик Ма Ван Нхата исмли 54 ёшли фуқаро йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Шу сабабли, шифокорлар унинг қорин бўшлиғини ультратовуш текширувидан ўтказаётган вақтда, беморнинг қорин бўлишиғида тиббиёт қайчиси борлигини кўришган.
 
1998 йил Ма Ван Нхата ЙТҲга учрагани сабабли шифохонага олиб келинган.  Жарроҳлик амалиёти вақтида шифокорларнинг беэътиборлиги сабаб беморнинг ичида 15 сантиметрли тиббиёт қайчиси қолиб кетган.
 
Шифокорларнинг сўзларига кўра, шу вақтгача бемор саломатлигидан шикоят қилмаган. Бемор оғриқсизлантирувчи дориларни ичгандагина оғриқ сезган. Бироқ қорин бўлишиғида қолган қайчи занглаган ва бир қанча органларга ёпишиб қолган.
 
Ушбу тиббиёт қайсичини олиб ташлаш учун жарроҳлар қарийб 3 соат ҳаракат қилишди.
Умида Якубова

Теглар:Жарроҳлик амалиёти Тиббиёт қайчиси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!