...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бекободда хотамтой фирибгар қўлга олинди


15:31, 28.07.2017 Жамият
 2 814

Бекободда уй олиб бериш баҳонаси билан бировнинг маблағини ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди.

Бекобод шаҳрида яшовчи, уй бекаси, 1991 йилда туғилган Шодия Наврўзова (исмлари ўзгартирилган) таниши Бекобод туманида яшовчи 1978 йилда туғилган Меҳмонали Аширалиев билан сўзлашиб туриб, шаҳар ҳокимлиги балансида бўлган бўш хонадонлардан бирини номига расмийлаштириб олишда ёрдам беришини сўрайди.
 
Мехмонали Аширалиев Шодия Наврўзовани ишончини суистеъмол қилиб, “мен Бекобод шаҳар хокимиятида маъсул лавозимида ишлайман, сизга шаҳар хокимияти балансида бўлган бўш хонадонлардан бирини номингизга расмийлаштириб бераман” - деб алдаб, кичик рағбатлантириш эвазига кўмак бериши мумкинлигини айтади ва 2 500 000 сўм эвазига “иш”ни битириши мумкинлигига шаъма қилади.
 
Келишувдан ҳар қанча вақт ўтса ҳамки, ҳужжатлар ҳал бўлмайди. Шодия Наврўзова ниҳоят ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилади. Зудлик билан кўрилган чора-тадбирлар натижасида Меҳмонали Аширалиев қўлга олинди. Дастлабки суриштирув пайтида М.Аширалиев айбига тўлиқ иқрор бўлиб, фирибгарлик билан ўзлаштирилган 2 500 000 сўм маблағни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлигини тан олди.
 
Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Бекобод Фирибгарлик Уй-жой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар