...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аёлни ечинишга мажбурлаган ИИБ ходимининг кимлиги маълум бўлди


14:44, 05.07.2018 Жамият
 17 157

Воқеага Самарқанд вилоят ИИБ томонидан расмий муносабат билдирилди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар ИИБ биносида ўғирликда гумон қилинган аёлни ИИБ ходими кескин таҳқирлаб, қўрқитиш йўли билан ечинишга мажбурлагани тасвирланган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Унда бу воқеа 3 июнь куни Самарқанд вилоят Каттақўрғон шаҳар ИИБ биносида бўлгани ва аёлни ечинишга мажбурлаган шахс ИИБ Жиноят-қидирув бўлими терговчиси Санъат Умаров эканлиги айтилган эди.
 
Дунё даражасида жиддий эътирозларга сабаб бўлган видеога Самарқанд вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.
 
Аниқроғи, “Qalampir.uz” интернет нашрига маълум қилинишича, воқеа юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ томонидан текширув ҳаракатлари ўтказилиб, ноқонуний хатти-ҳаракат қилган ходим Каттақўрғон шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими тезкор вакили Санъат Сулаймонович Умаров экани аниқланган. У айни вақтда Ички ишлар органлари ходимлари сафидан бўшатилган.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят прокуратура идоралари томонидан Жиноят кодексининг 206-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Эътиборлиси, Самарқанд вилоят ИИБ маълумотида воқеа тергов бўлимида ёки айнан терговчи томонидан содир этилмагани, видеода акс этган бино ҳам Тергов бўлимининг биноси эмаслиги айтилган.
 
Аслида Санъат Умаровга нисбатан жиноий иш бундан бир ҳафта аввал очилган бўлиб, воқеа видеоси тарқалгандан сўнг Самарқанд вилоят ИИБ расмий маълумотни тақдим этди.

Теглар:Самарқанд Каттақўрғон жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар