...
МЕНЮ
ONLINE TV

Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги 2015 йил бўйича ҳисобот берди


16:52, 29.01.2016 Жамият
 4 117

Тижорат асосида фойдаланиш мақсадида 587 та юк автомобили, 85 та микроавтобус ва 445 та енгил автомобиль харид қилинган.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан 2015 йилда ўтказилган 133 та очиқ тендер асосида 1116 та йўловчи ташиш йўналиши хўжалик субъектларига берилган. Тижорат асосида фойдаланиш мақсадида 587 та юк автомобили, 85 та микроавтобус ва 445 та  енгил автомобиль харид қилинган. 65 та янги йўловчи ташиш йўналиши ташкил этилган. Кўплаб дарё транспорти воситаси техник кўрикдан ўтказилиб, янгилари рўйхатга олинган. Бу ҳақда Миллий матбуот марказида Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2015 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда жорий йилдаги режаларига бағишланган матбуот анжуманида сўз борди.

Агентлик ва унинг барча ҳудудий бўлимларида лицензия беришнинг соддалаштирилган тартиби – “ягона дарча” тамойили жорий этилган. Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, ўтган йили хўжалик субъектларига 2785 та лицензия ва 182 минг донадан зиёд лицензия варақаси берилди.

Ҳукуматлараро битимлар доирасида 24 та хорижий мамлакатнинг транспорт бўйича ваколатли органлари билан халқаро юк ташувларини амалга ошириш учун 30 минг 520 дона рухсатнома бланкаси тенг ҳуқуқлилик асосида алмаштирилган. 

Теглар:Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар