...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШдаги ҳамюртимиз қор бўронидан кейинги вазият ҳақида хабар берди


01:06, 31.01.2016 Таҳлил
 6 279

“Мобил мухбир” лойиҳасига илк видеохабарни АҚШда таҳсил олаётган ҳамюртимиз Умида Ғайбуллаева юборди.

Бироз аввал сайтимизда Мобил мухбир” номли янги лойиҳани йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, дунёнинг турли чеккаларида истиқомат қилаётган ҳамюртларимиз ўзлари кўриб, гувоҳи бўлган воқеаларнинг видео ёки фотосуратларини ва у ҳақида тўлиқ тафсилотларни “Qalampir.uz” сайти таҳририятига юборишлари мумкин. Лойиҳа ташкил этилганига кўп бўлгани йўқ, шундай бўлса-да бизга Telegram мессенжери орқали илк видеохабар етиб келди. Хабарни айни дамда АҚШнинг Нью-Йорк штати Бруклин шаҳрида таҳсил олаётган Умида Ғайбуллаева жўнатган.

АҚШда бир неча кун давомида кузатилган ноқулай об-ҳаво, “Жонас” дея ном олган қор бўрони оқибатида машиналар ҳаракати тўхтатилди, озиқ-овқат дўконлари бўшаб қолди. Ҳукумат вакиллари Нью-Йоркликларга кўчага чиқмасликни тавсия қилди. Бу воқеалар ҳақида сайтимиз орқали батафсил хабар қилган эдик. Умида Ғайбуллаева жўнатган видеохабарда эса кучли ёғингарчиликдан кейинги вазият ҳақида сўз боради.

Дарвоқе, сизда ҳам “Qalampir.uz” да ўз хабарларингиз билан иштирок этмоқчимисиз? Уларни Telegram мессенжеридан +99897 4423320 рақамига ёки электрон почта орқали [email protected] манзилига юборинг.
 

Теглар:АҚШ Нью-Йорк Бруклин Мобил мухбир Жонас Умида Ғайбуллаева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!