...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда Рапунцель синдромига чалинган аёл қайта операция қилинди


14:04, 12.10.2016 Саломатлик
 4 979

Жуда кам ҳолларда учрайдиган бу касаллик ўз сочини тортиш ва уларни ютиш билан боғлиқдир. Шифокорлар бемор ошқозонидан 15 сантиметрга 10 сантиметр келадиган соч уюмини олиб ташлашган.

АҚШда яшовчи 38 ёшли Рапунцель синдромига чалинган. Трихотилломания, яъни ўз сочини тортиш ва трихофагия, яъни сочларни ютиш каби ҳолатлар сабаб аёл жарроҳлик операция столига ётишга мажбур бўлди. Бу ҳаракатлар беморнинг ошқозон ва ичагида соч йиғилиб қолишига олиб келади. Агар вақтида бу ҳолат бартараф этилмаса, ўлимга ҳам сабаб бўлиши мумкин.
 
Хабарларга кўра, аёл Аризонадаги шифохоналардан бирига чидаб бўлмас даражадаги қорин оғриғи билан олиб келинган. Бемор аёл бир йил мобайнида кам миқдорда егулик тановвул қилган, 8 ой ичида 7 килограмга озган. Шунга қарамасдан, унинг ошқозони ортиқча суюқлиқ ва газ билан тўлган. Шифокорлар беморда анемия бўлганлиги туфайли қон қуйишга мажбур бўлишди. Шундан сўнг, уни операция қилишди. Амалиёт вақтида шифокорлар бемор ошқозонидан катта ҳажмдаги, яъни 15 сантиметрга 10 сантиметр келадиган соч уюмини, ингичка ичагидан эса ундан кичикроқ ҳажмдаги соч ўрамини олиб ташлашди.
 
Ижобий натижа билан якунланган жарроҳлик амалиётидан сўнг, бемор аёл таркиби оқсил моддасига бой бўлган маҳсулотлар истеъмол қиляпти, шунингдек, даволаниш муолажасини ҳам ўтказяпти.  
Дурдона Расулова

Теглар:Рапунцель Синдром 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!