...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ элчиси Памела Леора Спратлен Абдулазиз Камилов билан учрашди


15:18, 02.02.2017 Жамият
 1 717

Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Бугун, 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Суҳбат давомида Тошкент шаҳрида икки давлат ишбилармон доираларининг нуфузли делегациялари иштирокида бўлиб ўтган Америка-Ўзбекистон савдо палатасининг навбатдаги мажлиси якунлари муҳокама қилинди.
 
ТИВда бўлиб ўтган учрашувда икки томон муносабатларининг бошқа долзарб масалалари,  жумладан турли даражалардаги бўлажак учрашувларнинг жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.

Теглар:Абдулазиз Камилов Памела Леора Спратлен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар