...
МЕНЮ
ONLINE TV

Академик Азиз Қаюмовнинг Тошкент шаҳри ҳокимига очиқ хати хусусида


10:13, 20.01.2018 Жамият
 6 738

Ўзбекистон Республикаси фанлар академиясининг академиги Азиз Қаюмов Тошкент шаҳар ҳокимиятидаги мутасаддиларнинг айби билан хусусийлаштириб юборилган музей биноси ҳақида шаҳар ҳокимига очиқ хат билан чиқди.

Ўтмиш аждодларимиздан қолган маънавий-маданий қадриятларни асраш ва уларнинг мамлакатимиз илм-фани тараққиётидаги асос эканлигини англаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Дарҳақиқат, ҳар биримизнинг! Айниқса, мутасадди ташкилотларнинг бунда ўрни катта. Аммо мумтоз адабиётимиз жонкуяри академик А.Қаюмовни Тошкент шаҳар ҳокимига очиқ хат ёзишга нима мажбур қилди?
 
ЎзАда ёзилган очиқ хатда А.Қаюмов буни қуйидагича изоҳлайди: “Бундай дейишимга сабаб, Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи Олий таълим тизими таркибига ўтказилган қисқа муддатда музейнинг Тошкент шаҳар, Алишер Навоий кўчаси 69-уйда жойлашган биносининг маълум бир қисми 2016 йилда кир ювиш билан шуғулланувчи “Мирсалихов Т.С.” хусусий тадбиркорга ноқонуний равишда хусусийлаштириб бериб юборилган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 майдаги №152-сонли қарорида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 69-уй манзилида жойлашган биносини қурилиш ишлари тугагунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимияти ихтиёрига уни тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилсин, дейилган. Яъни, Тошкент шаҳар ҳокимияти ноёб архитектура ёдгорлиги бўлган мазкур бинони сотиш, кимгадир хусусийлаштириб бериш ҳуқуқига эга эмас эди. Афсуски, бу кўрсатмага риоя этилмади”.
 
А.Қаюмовга кўра, хусусийлаштириб бериб юборилган музей биносининг бу қисмида Алишер Навоийнинг ижодий мероси акс этган экспозициялар жойлашган бўлиб, бино деворига ўз даврида машҳур рассом Чингиз Аҳмаров ҳамда Темур Саъдуллаевлар томонидан деворий расм ишланган. Алишер Навоийнинг экспозициялар зали, унинг деворидаги суратлар ўз даври учун ҳам, бугунги кун ва келажак авлод учун ҳам ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган бебаҳо хазина ҳисобланади. Академик А.Қаюмов ўз хатида Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи биносининг қисми ва унинг аҳамияти ҳақида тўхталган ҳамда музей  фаолиятининг мамлакатимиз илм-фани, маънавий-маданий ҳаётидаги ўрни борасида сўз юритган.
 
Ўз навбатида, академик А.Қаюмов бу хусусий тадбиркорга шаҳарнинг исталган бошқа жойидан ер ажратиб берилса, ёхуд ушбу тадбиркор томонидан музей ёнбошига қурилган бинони кенгайтириш борасида таклифлар берилишини ҳамда музейнинг Алишер Навоий экспозициялари зали жойлашган қисмини музей балансига тўла қайтариб бериш борасида Тошкент шаҳар ҳокимидан амалий ёрдам сўраган. Халқимиз маънавий ҳаётида катта ўрин тутувчи Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи биносининг муҳим қисми тақдири хусусида хокимликдан масалани ижобий ҳал қилиш тўғрисидаги жавоб хатини кутиб қоламиз.
Икром Раҳмон

Теглар:Азиз Қаюмов Адабиёт музейи Раҳмонбек Усмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар