...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистон Президенти Шавкат Мирзиёевга раҳмат айтди


18:06, 08.06.2017 Жамият
 3 678

Қурилиш, энергетика, тоғ-кон саноати ва таълим соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиб келмоқда.

ШҲТнинг Остона саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзи учун ажратилган қароргоҳда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани билан учрашди.
 
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятни сиёсий йўл билан ҳал этиш, мамлакатда барқарорликни таъминлаш, иқтисодиётини ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлади.
 
Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси, мева-сабзавотлар, нефть маҳсулотлари, минерал ўғитлар экспорт қилмоқда. Қурилиш, энергетика, тоғ-кон саноати ва таълим соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиб келмоқда.
 
Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани Афғонистонда барқарор вазиятни тиклаш борасида Ўзбекистон амалга ошираётган ишлар Афғонистонда юксак баҳоланишини таъкидлади ва миннатдорлик изҳор этди.
 
Учрашувда икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт коммуникациялари, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ШҲТ саммити Покистон Навоз Шариф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар