...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Ориповнинг дафн маросими қолдирилди


16:35, 08.11.2016 Жамият
 10 686

Ҳаммаси эртага аён бўлади...

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг дафн маросими бугун, 8 ноябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Бироқ, номаълум сабабларга кўра дафн маросими қолдирилди...
 
Шоирнинг жасади ортилган самолёт 7 ноябрь куни кечки соат 20:00 да АҚШдан Тошкент аэропортига келиб қўниши, дафн маросимининг бугун, 8 ноябрь куни ўтказилиши ҳақида шоир Муҳаммад Исмоил ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали хабар берганди.
 
Айни соатларгача, дафн маросими ҳақида ҳеч қандай маълумот бўлмагач, биз Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига қўнғироқ қилдик ва дафн маросимининг қачон ўтказилиши билан қизиқдик.
 
“Абдулла Орипов ҳали АҚШдан олиб келинганларича йўқ. Дафн маросимининг қачон бўлиши номаълум. Барчаси эртага аён бўлади”, дейди гўшакни кўтарган ходима.
 
Эслатиб ўтамиз, Абдулла Орипов 5 ноябрь куни АҚШнинг Хьюстон шаҳридаги шифохонада вафот этганди.
Умида Якубова

Теглар:Абдулла Орипов Дафн маросими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар