...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов UNWTO бош котиби билан учрашди


18:28, 27.08.2017 Жамият
 1 613

Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан UNWTO ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Бугун, 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё уйғониш даврининг дунё тамаддуни тарихидаги ўрни” номли халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган БМТ Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг Бош котиби Талеб Рифаи билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан UNWTO ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
 
Ўзбекистоннинг ташаббусига кўра, UNWTO доирасида минтақада туризм ривожланишини рағбатлантирган қатор ҳужжатлар – “Буюк ипак йўлида туризмни ривожлантириш тўғрисида Самарқанд декларацияси” (1995 йил), “Туризм ва маданий меросни сақлаб қолиш бўйича Хива декларацияси” (1999 йил), “Ипак йўли бўйлаб туризм бўйича Бухоро декларацияси” (2002 йил) қабул қилинган.
 
Учрашувда ўзбек халқининг бой тарихий, меъморий, маданий мероси асосида ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятларини босқичма-босқич амалга оширишга икки томонда ҳам қизиқиш борлиги қайд этилди.
 
Мулоқот давомида UNWTO ҳузурида Марказий Осиё бўйича Минтақавий комиссияни ташкил этиш масалалари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа мавзулар муҳокама қилинди. 
Нигина Ҳакимова

Теглар:UNWTO Буюк ипак йўли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар