...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов Памела Спратлен билан учрашиб, унга таъзия билдирди


20:16, 15.02.2018 Жамият
 2 092

Элчи Президент Шавкат Мирзиёевга ва Ўзбекистон халқига АҚШ учун бу оғир дамларда ғамхўрлиги ва ҳамдардлиги учун миннатдорлик билдирди.

Бугун, 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.
 
АҚШнинг Флорида штатидаги Маржорй Стонеман Доуглас мактабида рўй берган ваҳшиёна жиноятда 17 кишининг ҳалок бўлгани муносабати билан вазир самимий таъзия билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ўз навбатида элчи Президент Шавкат Мирзиёевга ва Ўзбекистон халқига АҚШ учун бу оғир дамларда ғамхўрлиги ва ҳамдардлиги учун миннатдорлик билдирди.
 
Учрашувда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференсия икки томонлама кун тартибинининг долзарб масалалари ва унга тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди. 

Теглар:ТИВ АҚШ Флорида Абдулазиз Комилов Памела Спратлен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар