...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан МДҲ йиғилишида иштирок этади


16:46, 15.09.2016 Жамият
 3 669

16 сентябрь куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига доир топшириғи ҳақида маълумот берди.
 
Унда Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан жорий йилнинг 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси ишида иштирок этиши айтилган. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Абдулазиз Камилов МДҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар