...
МЕНЮ
ONLINE TV

64 йиллик цирк фаввораси ҳамда метро бекатига атаб янги марка чоп этилди


15:47, 12.10.2017 Жамият
 2 596

Почта маркалари “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан тайёрланган.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 5 октябрдан “Тошкент метрополитени” ва “Тошкент фавворалари” туркумидаги почта маркаси муомалага киритилди.
 
Ушбу почта маркалари “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан тайёрланган бўлиб, почта маркасида Тошкент метрополитенининг “Юнус Ражабий” метро бекати ҳамда Хадра майдонидаги Тошкент Цирки ёнида жойлашган фаввора тасвирланган.
 
“Тошкент метрополитени” маркаси 4 минг сўм, “Тошкент фавворалари” маркаси эса 2,7 минг сўмга баробар номинали ўрнатилган.
 
Маълумот учун, “Юнус Ражабий” метро бекати “Юнусобод” йўналишида жойлашган бўлиб, кўп устунли иккита ерости вестибулларидан иборат. Бекат ўзбек бастакори Юнус Ражабий шарофатига атаб номланган ва 2001 йил 26 октябрда ишга туширилган.
 
Хадра майдонидаги Тошкент Цирки ёнида жойлашган ажойиб фаввора 1953 йилда архитекторлар М.Булатов ва Л.Караш лойиҳалари асосида қурилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Маркалар чоп этиш Тошкент метрополитени Тошкент цирки 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар