...
МЕНЮ
ONLINE TV

4 август куни Ўзбекистонда дўл ёғиши кутилмоқда


15:27, 31.07.2017 Жамият
 10 568

Жума куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида об-ҳаво шароити кескин ўзгариши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 4 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида об-ҳаво шароити кескин ўзгариши ҳақида маълум қилди. Самарқанд ва Наманган вилоятларида эса дўл кутилаётганлиги хабар қилинмоқда.
 
“4 август куни об-ҳаво ўзгарувчан булутли бўлиб, республика ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, фақатгина Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, чақмоқ чақиши мумкин. Самарқанд ва Наманган вилоятларининг айрим ҳудудларида дўл ёғиши кутилмоқда. Эҳтиёт чораларини кўришингизни сўраймиз!”, дейилади ФВВ берган хабарномада.
 
Ҳар кунги об-ҳаво маълумотлари эътиборингизга ҳавола этиб борилади. Бизни кузатишда давом этинг.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон Самарқанд Наманган Дўл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар