...
МЕНЮ
ONLINE TV

23-24 июнь кунлари Тошкентда қайси кўчалар ёпилиши эълон қилинди


17:28, 22.06.2016 Жамият
 5 524

23-24 июнь кунлари ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммити бўлиб ўтади.

23-24 июнь кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити бўлиб ўтиши муносабати билан Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Унга кўра:
 
1. Қори Ниёзий кўчаси бўйлаб Ниёзбек йўлидан то Абдулла Қодирий кўчасигача.
 
2. Абдулла Қодирий кўчаси бўйлаб Абай кўчасидан то Моварауннахр кўчасигача.
 
3. Осиё кўчаси бўйлаб Зулфихоним кўчасидан то Амир Темур проспектигача.
 
4. Кичик халқа йўлининг Амир Темур проспектидан то Кўргазма кўчасигача бўлган қисми.
 
5. Шастри кўчаси бўйлаб “Ўзбекистон овози” кўчасидан то Мустақиллик проспектигача.
 
6. Яхё Ғуломов кўчаси бўйлаб “Ўзбекистон овози” кўчасидан то Олой кўчасигача.
 
7. Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб Амир Темур проспектидан то Истиқбол кўчасигача
 
8. Амир Темур проспекти бўйлаб Осиё кўчасидан то Шаҳрисабз кўчасигача
 
9. Олой кўчаси бўйлаб Яхё Ғуломов кўчасидан то Шаҳрисабз кўчасигача
 
10. “Ўзбекистон овози” кўчаси бўйлаб Яхё Ғуломов кўчасидан то Шаҳрисабз кўчасигача
 
11. Тараққиёт кўчаси бўйлаб Кичик халқа йўлидан то Шаҳрисабз кўчасигача
 
12. Истиқбол кўчаси бўйлаб Шаҳрисабз кўчасидан то Амир Темур проспектигача
 
13. Ўзбекистон проспекти бўйлаб Тарас Шевченко кўчасидан то амир Темур проспектигача
 
14. Шаҳжаҳон кўчаси бўйлаб Аския кўчасидан то Бобур проспектигача.
 
15. Ракат кўчаси бўйлаб Аския кўчасидан то Бобур проспектигача.
 
16. Ўрикзор кўчаси бўйлаб Аския кўчасидан то Бобур кўчасигача.
 
ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари иштирокидаги тадбирлар давомида Нукус, Мустақиллик, Мирзо Улуғбек ва Дўрмон йўли кўчаларидада транспорт воситалари қатнови вақтинча чекланади.

Теглар:ШҲТ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар