...
МЕНЮ
ONLINE TV

2018 йилнинг 1 апрелидан “газ” ва “электр” тўловлари оширилади


14:05, 17.11.2017 Жамият
 9 938

Табиий газ тарифи 10 фоизга, электр энергиясининг тарифи эса 12 фоизга ошади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14 ноябрдаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларини ўз вақтида таъминлаш учун қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда “Norma.uz” хабар бермоқда.
 
Ҳужжатга кўра, аввал хабар берганимиздек, 15 ноябрдан бензин ва дизель ёқилғисининг нархи ошганлиги қайд этилган:
 
  • Аи-80 бензини – 3800 сўм;
 
  • Аи-90 бензини – 4300 сўм;
 
  • Дизель ёқимғиси – 4200 сўм;
 
  • ЭКО ёнилғиси – 4100 сўм.
 
15 ноябрдан автобензин сотиб олиш учун маълум тоифадаги кишилар учун ойлик компенсация миқдори 63 400 сўмни ташкил қилади.
 
Ҳар ойлик компенсация пулини олиш ҳуқуқига эга кишилар:
 
  • Уруш қатнашчилари;
  • Уруш ногиронлари;
  • Касбий касалликлар туфайли 1–2-гуруҳ ногиронларига айланган кишилар;
  • Болаликдан 1- ва 2-гуруҳ ногиронлари.
 
2018 йил 1 апрелдан табиий газ учун тариф 1,1 марта оширилади. Электр энергияси тарифи учун 1,12 баробар кўтарилади. Яъни табиий газ тарифи 10 фоизга, электр энергиясининг тарифи эса 12 фоизга ошади.
 
Эслатиб ўтамиз, табиий газ учун жорий тарифлар шу йилнинг 15 июлида 7 фоизга оширилган эди. Ҳозирда хонадонда ҳисоблагич ўрнатилган ҳолатда 10 кубометр газ учун тўлов 2634 сўмни ташкил қилади. 

Агар ҳисоблагич ўрнатилмаган бўлса, овқат тайёрлаш ва сувни иситиш учун 4555,10 сўм тўланади. Шунингдек, иситиш тизими учун тўлов 2112,45 сўмни ташкил қилади.
 
15 июлдан электр энергияси учун тўлов нархи ҳам оширилган эди. Ҳозирда 1 киловатт электр энергияси баҳоси 204,3 сўмни ташкил қилади. Шунингдек, электр плита билан жиҳозланган уй соҳиблари 1 киловатт электр энергияси учун 102,15 сўм тўлайдилар. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Электр энергияси Табиий газ Ўзбекистон Бензин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар