...
МЕНЮ
ONLINE TV

Озарбайжон президенти Алишер Султоновни қабул қилди


13:38, 17.11.2017 Жамият
 2 671

Учрашувда саноат, ишлаб чиқариш, нефть ва газ соҳаларида қатор келишувларга эришилиши мумкин.

Озарбайжон президентининг матбуот котибига таяниб “APA.AZ” ахборот манбасининг маълумотига қараганда, Илҳом Алиев бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Алишер Султановни қабул қилган.
 
Ушбу учрашув икки давлат манфаатлари учун ижобий таъсир кўрсатиши аниқ. Тахмин қилишимиз мумкинки, бу учрашувда ҳам саноат, ишлаб чиқариш, нефть ва газ соҳаларида қатор келишувларга эришилади.
 
Алишер Султонов Миллий Олимпиа қўмитаси раиси эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, мазкур учрашувда спорт соҳасида ҳам ўзаро келишувлар бўлиши мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Абдусалом Азизов ҳам делегация таркибида Озарбайжон Мудофаа вазири билан учрашган эди.
 
Учрашувда ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий таълим йўналишларидаги ҳамкорлик масалалари ва бошқа мавзулар муҳокама этилган эди. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Алишер Султанов Илҳом Алиев Ўзбекистон Озарбайжон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар