...
МЕНЮ
ONLINE TV

2018 йилда Шавкат Мирзиёев 65 минг кмдан кўп йўл босди


09:50, 08.01.2019 Жамият
 4 426

QALAMPIR.UZ Шавкат Мирзиёев 2018 йилда қанча йўл босганини тахминан ҳисоблаб чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўта ҳаракатчан давлат раҳбари. У бугун қайсидир вилоятда олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишса, эртага дунёнинг нариги учидаги муҳим йиғилишда нутқ сўзлайди. Тошкентга қайтмасиданоқ, яна янги манзил томон отланади. Хуллас, Президентнинг кун тартиби жуда оғир. Бу тартибга  мослашиш, у билан елкама-елка ҳаракатда бўлиш, энг муҳими шижоатни бир он бой бермаслик кўпчиликнинг қўлидан келавермайди.
 
QALAMPIR.UZ Шавкат Мирзиёев 2018 йилда қанча йўл босганини тахминан ҳисоблаб чиқди. Давлат раҳбари бу йил 13 та ташрифни амалга оширди. 2 та давлат ташрифи – Тожикистон ва Ҳиндистонга, 2 та расмий ташриф – АҚШ ва Францияга бўлди. 9 та ишчи ташриф – кўп томонлама тадбирларда иштирок етиш учун амалга оширилди. Бунда Шавкат Мирзиёев 65138 км йўл босди. Аниқ маълумотларга назар ташласак.
 
2018 йилги хорижий ташрифлар
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилги хориж сафарлари рўйхати:
 
9-10 март –Тожикистон - давлат ташрифи (307 км);
 
15 март – Қозоғистон - Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашувида ҳамда Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг расмий очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф (1 116 км);
                   
15-17 май – АҚШ - расмий ташриф (1 0068 км);
 
8-10 июнь – Хитой - Циндао шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун амалий ташриф (4 401 км);
 
14 июнь – Россия - Москва шаҳрида футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф (2 792 км);
 
6 июль – Қозоғистон - Остона шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этиш учун амалий ташриф (1 116 км);
 
24 август – Туркманистон - Туркманбоши шаҳрида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун амалий ташриф (1 380 км);
 
3 сентябрь – Қирғизистон - Чўлпон ота шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф (747 км);
 
27-28 сентябрь – Тожикистон - Душанбе шаҳрида МДҲ саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф (307 км);
 
30 сентябрь –1 октябрь – Ҳиндистон - давлат ташрифи (1 579 км );
 
8-9 октябрь – Франция - расмий ташриф (5 156 км);
 
20 октябрь ––Қозоғистон - Туркистон вилоятида Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф (236 км);
 
6 декабрь –Россия - Санкт-Петербург шаҳрида МДҲга аъзо мамлакатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф (3 364 км).

Теглар:Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар