...
МЕНЮ
ONLINE TV

20 ёшли йигит ва 17 ёшли қиз ўзини поезд тагига ташлади


16:47, 15.08.2018 Жамият
 8 391

Ушбу ҳолат юзасидан транспорт прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 17 ёшли қиз ва 20 ёшли йигит ўзини “Термиз – Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд остига ташлаган. Маълум бўлишича, уларнинг иккиси ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган.
 
“Ёшлар” телеканалининг маълум қилишича, воқеа тунги соат 2:50 да содир бўлган. Ёшлар Термиз – Қумқўрғон йўналишида ҳаракатланаётган юк поезди йўлига ўтириб олишган ва ҳалок бўлишган.
 
Икки ёш яшаган “Қумқишлоқ” маҳалласи раисининг айтишича, йигит қизнинг уйига бир неча бор совчи юборган, бироқ қиз ҳали вояга етмагани сабабли қизнинг оиласи марҳуманинг турмушга чиқишига қарши бўлган.
 
Маълум қилинишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан транспорт прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари бошланган.
 
Маълумот учун, ушбу фожиа жорий йил темир йўл билан содир бўлган 11-бахтсиз ҳодиса ҳисобланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурхондарё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар