...
МЕНЮ
ONLINE TV

18 ёшли ўзбекистонлик ўсмир АҚШда қотиллик қурбони бўлди


13:24, 13.10.2016 Жамият
 10 095

1998 йилда туғилган асли тошкентлик Сардор Файзиев бош мия жароҳатини олган ва шифохонада вафот этган.

АҚШ ҳудудида яшаб, ўқиб келаётган Ўзбекистон фуқороси Сардор Файзиев отиб кетилди. Маълумотларга қараганда, воқеа 2 октябрь куни 20:30да содир бўлган. Сардор Файзиев номаълум шахслар тамонидан ўққа тутилган ва бош мия жароҳатини олган.  
 
2006 йилдан буён оиласи билан АҚШнинг Мериленд штатида истиқомат қилаётган Сардор Файзиев  Franklin High School мактабида таълим олган. У оилада ягона ўғил фарзанд эди, ундан сўнг ота-онаси ва иккита синглиси қолди.
 
Сардор Файзиев бошининг орқа қисмидан отиб кетилгандан сўнг, дўстлари дарҳол полицияга қўнғироқ қилиб, хабар берган. Тез ёрдам келиб Файзиевни Мериленд марказий госпиталига олиб кетади. Айни чоғда Сардорнинг жони узилмаган эди.  Шифокорлар сўнгги дақиқаларгача унинг жонини сақлаб қолишга ҳаракат қилдилар.  Бироқ уринишлар зое кетди. Ўлим сабаби мия фаолияти тўхташи, деб маълум қилинди.
 
Айни дамда Сардорнинг ота-онаси ўғлининг жасадини туғилиб ўсган шаҳри Тошкентга олиб келиш ва шу ерга дафн этиш истагидалар.
 
Шунингдек улар, марҳумни Ўзбекистонга олиб келиш учун Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва Бош консуллигига мурожаат қилиб, зарур ҳужжатларни тақдим этишган.
 
Полиция аллақачон ушбу воқеа бўйича тергов ишларини олиб бормоқда. Дастлабки далилларга қараганда, қотил қора танли киши бўлган. Полиция тезроқ жиноятчини қўлга олиш чора-тадбирларини кўрмоқда. 
Зуҳра Одилова

Теглар:Сардор Файзиев АҚШ Жиноят Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар