...
МЕНЮ
ONLINE TV

13 май куни Тошкентда 4 та ЙТҲ ва бир нафар қурбон


09:43, 15.05.2017 Жамият
 4 399

13 май куни жами 1144 та қоидабузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 602 таси светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ҳаракатланган.

Жорий йил 13 май куни Тошкент шаҳри ҳудудида 4 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 1 нафар шахс тан жароҳати олган, 1 нафар шахс ҳалок бўлган, дея хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ.
 
13 май куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2772 та қоидабузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 819 тасини қўпол турдаги қоидабузарлик, 25 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқбузарликларини ташкил этди.
 
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲҲБнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 13 май куни жами 1144 та қоидабузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 602 таси светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ҳаракатланган, 542 таси белгиланган тезликни меъёридан юқори тезликда ҳаракатланиш қоидабузарликларини ташкил этди.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент ЙТҲ Қоидабузарлик Чорраҳа ЙПХ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар