...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 апрелдан электр ва газга уланиш тартиби ўзгарди


18:19, 06.04.2018 Жамият
 11 582

Янги тартиб Ҳукуматнинг кеча қабул қилинган қарорида кўрсатилган.

Эндиликда электр, газ, иссиқлик ва сув таъминоти ва сув чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш давлат хизматлари томонидан амалга оширилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
 
5 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг “Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
 
Ушбу қарор билан юридик ва жисмоний шахсларни электр, газ, иссиқлик ва сув таъминоти ва сув чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.
 
Маъмурий регламентларга мувофиқ:
 
- 2018 йил 1 апрелдан бошлаб  истеъмолчилар электр, газ, иссиқлик ва сув таъминоти ва сув чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади;
 
- истеъмолчи зарур маълумотларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди;
 
- электр, газ, иссиқлик ва сув таъминоти ва сув чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун давлат хизматларини кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
 
Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган электр таъминоти шартномаси тушгандан сўнг бир соат ичида бу ҳақида истеъмолчини ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади.
Фирдавс БЕК

Теглар:Электр газ иссиқлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар