...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Уч мушкетёрлар” фильмининг режиссёри юрак хасталигидан вафот этди


15:45, 11.11.2015 Кино
 2 455

“Уч мушкетёрлар” фильмининг режиссёри асли Тошкентлик Георгий Юнгвальд-Хилькевич 11 ноябрь куни 82 ёшида оламдан ўтди.

   11 ноябрь куни “Уч мушкетёр” фильмининг режиссёри Георгий Юнгвальд-Хилькевич 82 ёшида оламдан ўтди. Маълум бўлишича, режиссёр бундан бир ҳафта аввал Москвадаги Болткин номидаги касалхонанинг жарроҳлик бўлимига келтирилган ва 11 ноябрда вафот этган.

   “Дъартаньян ва уч мушкетёр”, “Мушкетёлар йигирма йилдан сўнг”, “Қиролича Аннанинг сири” каби бир қатор фильмлари билан томошабинлар олқишига сазовор бўлган режиссёр 1934 йилда туғилган.

   1956 йилда Тошкент архитектура институтини, 1963 йилда ҳозирги Тошкент давлат маданият ва санъат институтини тугатган. 1966 йилда суратга олинган “Камалак формуласи” фантастик комедияси Георгий Хилькевичнинг илк режиссёрлик фильми ҳисобланади. Режиссёр 1990 йилдан бошлаб Москвада ижод қила бошлайди. У 1966 йилдан 1990 йилга қадар Одесса киностудиясида фаолият юритган. Режиссёр 1990 йилда режиссёр Россия Федерацияси санъат арбоби, 1995 йилда Украина Республикаси санъат аробоби унвонлари билан тақдирланади.

   У Москва, Одесса, Тошкент ва Париж киностудиялари билан ҳамкорликда ишлаган. Эслатиб ўтамиз, Юнгвальднинг рафиқаси Нодира Мирзаева Султоновна ўзбек миллатига мансуб. Уларнинг Нина исмли қизлари бор.
Умида Мухторбекова

Теглар:Уч мушкетёр Георгий Юнгвальд-Хилькев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!