...
МЕНЮ
ONLINE TV

Санкт-Петербург губернаторининг Тошкентга келиши кутилмоқда


17:35, 08.11.2017 Жамият
 1 759

Георгий Полтавченконинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиши режалаштирилган.

Санкт-Петербург делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.
 
Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко Ўзбекистонда яшовчи Ленинград блокадаси аҳолиси билан учрашув ўтказади
 
Санкт-Петербург делегацияси Қонунчилик палатаси раиси Вячеслав Макаров, губернатор ўринбосарлари Олег Марков ва Анна Митянина, давлат ҳокимиятининг ижро органлари раҳбарлари, ОТМ ва корхоналар вакилларидан иборат.
 
Георгий Полтавченконинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиши режалаштирилган.
 
Губернатор, шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун Тошкент шаҳри ҳокими Раҳмонбек Усмонов билан ҳам учрашув ўтказиши режалаштирилган.
 
Муҳокама якунларига кўра, 2017–2021 йиллар учун савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорлик борасида келишувга эришиш кутилмоқда.
 
Маданият ва бизнес миссияси доирасида давра суҳбатлари ташкил этилади. Санкт-петербурглик шифокорлар ва педагоглар ўзбекистонлик ҳамкасблари учун маҳорат дарслари ўтадилар. Санкт-Петербург ва Ўзбекистон ОТМлари ва мактаблари ўртасида келишувлар имзоланиши кутилмоқда.
 
Бундан ташқари, Тошкентда “Санкт-Петербург ва Ўзбекистон Республикаси — ҳамкорликнинг янги чегараси” бизнес-форуми ўтказилиши кутилмоқда.
Дурдона Расулова 

Теглар:Санкт-Петербург Ўзбекистон Георгий Полтавченко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар