...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ravon” Россиядаги савдо ҳажмини 25 мартага оширади


13:38, 27.03.2017 Жамият
 3 654

Концерн раҳбарияти Россияда яна 70 та марказни очиш ва йилига камида 50 мингта автомобиль сотувини йўлга қўймоқчи.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси биносида “Ravon” автоконцерни дилерлари иштирокида конференция бўлиб ўтди. Унда компания вакиллари Россия бозоридаги савдони 25 марта оширишга ваъда берди, дея хабар қилди "Колеса" нашри.
 
Бош директор Шароф Ашуровнинг таъкидлашича, 2016 йилда Россияда "Ravon"нинг 50 та дилерлик маркази очилган бўлиб, улар жами 1811 та автомобиль сотган, 50 фоизи ноябрь-декабрь ойларида сотилган.
 
Концерн раҳбарияти Россияда яна 70 та марказни очиш ва йилига камида 50 мингта автомобиль сотувини йўлга қўймоқчи. Компания таҳлилчилари тахминларига кўра, "Ravon R2" 2017 йилда А сегментининг 80 фоизини ташкил этади, корпоратив савдолар эса 20 фоизга етади.
Бобур Жалолов

Теглар:Ravon 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар