...
МЕНЮ
ONLINE TV

GM Uzbekistan Россияда янги автомобилларни сотувга чиқаради


11:58, 29.03.2018 Жамият
 6 955

Янги автомобиллар Россия бозорида Ravon бренди остида сотувга чиқарилади.

Асака шаҳридаги GM Uzbekistan заводи Chevrolet Tracker мини-кроссовери ва янгиланган Chevrolet Cobalt автомобилларини ишлаб чиқаришни бошлайди. Янги автомобиллар Россия бозорида Ravon бренди остида сотувга чиқарилади.
 
Янги автомобиллар сотуви 2019 йилга мўлжалланган. Шунга қарамай улар шу йилнинг ўзида Россия жамоатчилигига намойиш этилади.
 
Янги Ravon R4 – ҳозирги Chevrolet Cobalt’нинг ташқи кўринишидан кўп фарқ қилмаса-да, бирмунча замонавийлаштирилган. Хусусан, олд оптикаси ва орқа чироқлар янгиланган. Радиатор панжараси ва кузовдаги айрим қисмлар ҳам ўзгарган. Шунингдек, салон интерьерида ҳам янгиликлар бор.
 
Ravon R4 сотувга чиқарилиши билан Россияда Ravon бренди остида сотилаётган энг қиммат - Ravon Gentra сотуви тўхтатилади.
 
Тез орада россияликлар ҳукмига ҳавола этиладиган навбатдаги автомобиль – Ravon Tracker. Ушбу шаҳар кроссовери ташқи кўриниши Chevrolet Corvette, Malibu ва Volt билан ўхшаш дизайнга эга. Бампер ва радиатор панжараси ўзгаришга юз тутган. Автомобилга, шунингдек, янгиланган орқа чироқлар, галогенли фаралар ўрнатилади.
 
2018 йил январь ойи маълумотларига кўра, GM Uzbekistan Россия автобозорида 17-ўринни эгаллади. Жорий йилнинг дастлабки ойида 1470 дона автомобиль сотилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уч баробар кўпдир.
Фирдавс БЕК

Теглар:GM Uzbekistan Ravon Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 192

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар