...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Qalampir” халқ қабулхонаси: ишга жойлашолмаётган ногирон қиз Президентгача боришга қарор қилди


17:57, 01.05.2017 Жамият
 9 577

Охири иш сўраб, югур-югурдан тойган Наргиз яна бизга мурожаат қилди. Тушкунликка тушгани, ҳаётда маъно тополмай, яшашни истамаётгани ҳақида йиғлаб гапирди.

2016 йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. Ушбу фармонга асосан, бутун республикада Халқ қабулхоналари очилиб, аҳоли муаммоларини ҳал этишга жалб қилина бошлади.
 
Лекин бешта бармоқ бир хил бўлмаганидек, айрим Халқ қабулхоналари мутасаддилари ҳам мурожаатларга лоқайдлик билан қарамоқдалар. Ушбу фармонга мувофиқ, таҳририятимиз Facebook ижтимоий тармоғида “Qalampir” халқ қабулхонасини очган эди. Мазкур қабулхонага келиб тушган илк мурожаатлардан бири билан танишиб, обдон ўрганиб, кейин уни чоп этишга қарор қилдик.
 
Жорий йилнинг 29 март куни сайтимиз орқали “Ногиронларни ким иш билан таъминлайди?” номли хабарни эълон қилган эдик. Ушбу хабарни ўқиган интернет фойдаланувчилари бизга кўплаб мурожаатлар билан чиқа бошлади. Имконияти чекланган ва ногиронлар учун қандай имтиёзлар борлиги ҳақида кўплаб саволлар келиб тушди.
 
Лекин ўша сайёр қабулда бевосита иштирок этган Наргиз Қодирова умуман бошқа муаммо билан бизга алоқага чиқди. Хабарда шундай ёзилади: “Туманнинг (Шайхонтоҳур – таҳририят) Гулобод кўчасида истиқомат қилувчи Наргиза Қодирова болаликдан ногирон. Ўзи юришга қийналса-да, қўлида ҳунари бўлган бу аёл уйда бекор ўтиришни истамай, ўзига маъқул иш қидираётган экан. Унинг мурожаатини эшитган Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитаси масъул ходимлари, туман бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари унга муносиб иш топиб берадиган бўлди”.
 
Қаранг, Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ва туман бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари сайёр қабул пайтида Ўзбекистон Республикаси Президенти девони масъул ходимлари, Тошкент шаҳри ҳокими Раҳмонбек Усмонов, Шайхонтоҳур тумани ҳокими, шаҳар прокуратураси, ички ишлар бошқармаси, суд идоралари раҳбарлари олдида ваъда беришган.
 
Лекин, мана, орадан 1 ойдан кўп вақт ўтган бўлса-да, Наргиз Қодирова ҳалигача ишсиз ва энг ёмони, туман мутасаддилари ёлғон гаплар билан уни ҳалигача умидвор қилмоқда. Иш топилса, 2-3 ёки 4-қаватдан топилади. Униси ўхшамаса, ногиронлигини рўкач қилишади. Ҳолбуки, у олий маълумотли журналист, ЎзМУда таҳсил олган. Қизиқ, ишга, меҳнатга лаёқатсиз бўлса, 4 йил қаерда ўқиб, дипломни қандай олган экан унда?
 
Охири иш сўраб, югур-югурдан тойган Наргиз яна бизга мурожаат қилди. Тушкунликка тушгани, ҳаётда маъно тополмай, яшашни истамаётгани ҳақида йиғлаб гапирди. Эртаси куни онаси қўнғироқ қилди. Ўша пайтда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олмазор туманига ташриф буюрган эди. Онасининг айтишича, Наргиз ушбу туманга, Президент билан учрашгани кетиб, ҳали қайтиб келмаган экан (соат тахминан 19:30 – 20:00 лар орасида эди).
 
Энди фуқаро Наргиз Қодированинг шу пайтгача қилган мурожаатларига қисқача тўхталиб ўтсак.
 
Наргиз Қодирова Президент виртуал қабулхонасига 6 маротаба мурожаат қилган, шундан 5 мартаси ишга жойлашиш масаласида бўлиб, барчасига тушунтириш берилган. Яна бир мурожаати пенсия таъминоти билан боғлиқ ва бу мурожаат Молия вазирлиги томонидан қаноатлантирилган.
 
Мурожаатларининг асосий қисми ишга жойлашиш масаласида бўлгани аниқланди. Телефон орқали боғланилганда бошқаларнинг қарамоғида боқиманда бўлиб кун кечиришни хоҳламаслигини, олийгоҳ дипломи ҳамда қўлида ҳунари (косметолог) бўла туриб, ҳеч қаерга ишга олинмаётганидан норозилигини билдириб, агарда имкон ва шароит яратиб берилса, ҳеч кимга оғирлиги тушмасдан, жамиятда ўз ўрнини топиши мумкинлигини айтди.
 
Фуқаро Н.Қодированинг мурожаатлари ва унга берилган жавоблар
 
1. 2016 йилнинг 3 ноябрь куни 3334-l/16-сон мурожаатида ишга жойлашишни сўраган.
 
Натижа. Ушбу мурожаат юзасидан Меҳнат вазирлиги Тошкент шаҳри Меҳнат бош бошқармаси бўш иш ўринлари доирасида иш таклиф қилган. Аммо иш берувчилар томонидан ногиронлиги учун рад этилган, дея билдириб, қонун доирасида тушунтирилган ва 15.11.2016 йилдаги 06/675-сонли жавоб хати юборилган.
 
2. 2016 йилнинг 3 ноябрь куни (6823-l/16-сон) Кореяда ишлаб чиқарилган қўлтиқтаёқ беришлари ҳамда иш билан таминланиш бўйича мурожаат қилган.
 
Натижа. Ушбу мурожаат юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қўлтиқтаёқ таклиф қилган. Фуқаро Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қўлтиқтаёқни олишдан бош тортган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бош бошқармаси қонуний тушунтириш берган ва 01.12.2016 йилда 10/1326-к-сонли жавоб хати юборилган. Ишга жойлашиш масаласи юзасидан жавоб берилмаган.
 
Шунингдек, туман ҳокимлиги томонидан Н.Қодированинг имконияти чекланган шахслигини инобатга олмаган ҳолда, биноларнинг юқори қаватдаги жойлар таклиф қилинган. Ажратилган жойга на Н.Қодированинг ўзи эркин чиқиб ишлай олади (чиқиб-тушиши учун шароит йўқ), на мижоз боради.
 
Меҳнат вазирлиги эса ишга жойлаштириш бўйича мурожаатлари юзасидан ўрганиш олиб бориб, меҳнатга лаёқатсизлиги сабабли ишга жойлаштирилмади, дея жавоб берган.
 
Юқоридаги ҳолатни инобатга олган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги “Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 186-сон қарорига мувофиқ, Н.Қодированинг талаблари қонуний асосга эга.
 
Хулоса шуки, Меҳнат вазирлиги Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги билан биргаликда, иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берувчи иш ўринлари билан таъминлаши шарт.
 
Маълумот учун: Н.Қодирова 1985 йил 23 июнда туғилган. Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Гулобод кўчасида истиқомат қилади. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Журналистика факультетини 2008 йилда тамомлаган.
 
2001 йил 7 июлда 1-сонли ихтисослаштирилган травматология ТМЭК кўригидан ўтказилиб, хулосага асосан, ногиронлик болаликдан муддатсиз берилгани ҳамда фуқаро Н.Қодированинг соғлиғи ҳолатини, турмуш фаолияти чекланишини, маълумотини, касбини, ёрдамчи техник воситаларидан фойдаланиб, бошқа шахслар ёрдамида техник воситалардан фойдаланиб ва бошқа шахслар ёрдамида махсус (уй шароитида) ташкил этилган меҳнат шароитларида меҳнат фаолияти билан шуғулланиши мумкинлиги юзасидан хулоса берилган.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Олмазор Мурожаат Сайёр қабул Ногиронлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

жамшид
16:50 31.05.2017

ha mehnat vazirligi va moliya vazirligi be etibor masulyatsiz bo'p qolishgan. shaxsan man o'zim ham 6 marotabadan ko'p ish masallasi bo'yicha portalga murojat qildim lekin har doim bir hil javob keldi siz nafaqa olasiz va ishsizlar safiga kirmisiz. vaholanki man uladan pensiya olishimni yoki ishsizlar safiga kiramanmi yo'mi so'raganim yo'q ulardan imkoniyati cheklanganlar uchun ish o'rinlarini yaratish va joylashni so'radim eng qizig'i mavjud ish o'rinlari mutloq nogironlar uchun mo'ljanlanmagan bu qo'pol qilib etganda nogiron ustidan rasman qonunan kulish dek gap masalan man ko'z ojizlik bo'yicha nogironman manga taklif qilingan eng qizigi ko'zi ojizlar uchun mahsus ish o'rinlari sifatida kiritilgan ikkita ish o'rnini taklif qilishdi bullar qoravulchilik va bog'bonchilik bo'ldi boshqa ish yo'q oliy malumotli bolsamda shu ishdan boshqa ish yo'q. endi o'ylab ko'ringchi ko'zi ojiz odam qoravul yoki bog'bon bo'lib qanday ishlashi mumkin ikkala ishga ham ko'z nuri kerak bo'ladi bu haqoratlash emasmi? eng qizig'i shu 3 yilda bironta ham yangi ish o'rni qo'shilmaganligidadur usha uch yilda ham shu ikkita ish taklif qilinib kelindi majburan rad qilsangiz taklif qilgan ishlarmizga rad javobini berdilar deb yopti yopti qilib tashlashdi. na ko'zi ojizlar jamiyati na mehnat vazirligi hozirgi kunda nogronlarni ish bilan taminlshbilan shug'unlashvoti. faqatgina quruq gap 100tadan bita odamni ishga olib telvizoru, radioda reklamadan boshqasiga yarashmiyabdi. vaholanki nogironlar ham insonlar ular aqli zayf kimsalar emas hato mana ko'zi ojiz bo'lsam ham kompyuterdan mahsus dasturlar yordamida o'tira olaman. nahotki imtiyozli ishlarni yaratish shu qadar qiyin bo'lsa har bitta rad javob o'zi ko'ngli oksik insoni yanayam jamiyatdan umidini uzishga majbur qladi.


Адхам
23:30 03.05.2017

Бизни мурожатимизни бости бости қилишяпти сабаби тил бириктириб текшириш уйиштирган орган ходимини таккалари кучли чиқиб қолган шекили бўлмаса 1 йилдан бери мени сарсон қимаган бўлишарди ! (Содир этилган жиноят ҳақида хабар) Мен,юсупов зохид Акбаралиевич 2014-йилда "Бек акбар али файз "х/к ташкил этиб ,бекобод шаҳар деҳқон бозори яқинидаги тегишли кадастр ва мулкка эгалик хуқуқи тўғрисидаги гувохномалар ассосида ўзимга тегишли бўлган нотурар жой биносида ахолига умумий овқатланиш хизматини кўрсатиш билан фаолиятимни бошладим.шу кунга қадар фаолиятимни тегишли амалдаги қанунлар ва хукуматимизнинг борча қарор ва фармонларига амал килган ҳолда олиб бориб,9 нафар фуқороларини доимий иш билан таъмирлаб келдим. Фаолиятимни амалга ошириш учун зарур бўлган барча рухсат берувчи хужжатларни йиғиб,шунингдек инфра тузулма бўйича тегишли корхоналар яъни Бекобод электртармоқ ,Бекобод шаҳар газ ,сув оқова ҳамда чиқиндиларни олиб кетиш хизматлари билан шартнома тузиб фаолиятимни қонун доирасида олиб бораётган эдим.Бироқ,"Бекобод деҳқон бозори"МЧЖ раҳбари фурқат Маматқулов барча инфра тузулмалари билан алохида шартнома тузиб ишлаётганлигимизга қарамасдан,Бозор инфра тузулмасидан фойдаланиш шарномаси тузишги бизни мажбур килиб,фаолиятимизни тўхтатиб қўйиш,қўрқитиб,2015-йилнинг 01январ куни 52-сонли шартномани туздирди биз шартномада белгиланган маблағларни "Бекобод деҳқон бозори"мчж нинг банк хисоб рақамига ойма-ой ўтказиб бердик.Шундан кейин 2016-йилнинг 1-феврал куни юқоридаги шартнома бўйича салиштирма далолатнома тузиб,корхонамиз тўлаётган маблағлар бўйича бозор бизга хеч қандей хизмат кўрсатмаганлигини маълум қилиб ,ушбу хақда бозор мамурятига хат берганимизда."Бекобод деҳқон бозори"МЧЖ нинг собиқ рахбари Ф.Маматқулов "пулларингни ишлатиб юборганман ,сенлар билан энди бошқача гаплашаман ...."деб қўрқитди 2016-йил 2-феврал куни Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва совдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси Тошкент вилояти бўлими Давлат солиқ бош инспектори Н.Очилов, Бекобод шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари Ж.Аблақулов, А.Тагаевлар томонидан қисқа муддатли солиқ текшируви, шунингек шу куни бир вақтнинг ўзида Бекобод шаҳар ДСЭНМ санитария врач ёрдамчиси, Г.Абдурахмонова хамда Бекобод шаҳар ИИБ ЁХБ ходими Б. Ачилов, АО "ЖКО УМК"(сув таминоти) ходимлари Н.Сайдуллаев ва К.Камолова, Бекобод"сувоқова ишлаб чиқариш шўба корхонаси" вакили ,Х. Мадмарова , Бекобод шахар електр тармоқлари корхонаси вакиллари ,М. Норбўтаев ва Э.Шокировлар келишиб,йўналишлари бўйича текширувлар ўтказишди.Текширувлар натижаларига кўра юқоридаги ташкилот ходимлари тегишли хужжатларни тузишди.Текширув жароёнларини Бекобод шаҳар эксперт криминаллисти Собир исимли ИИБ ходими видео тасмага тушуриб борди. Текширувчилар, гўёки қисқа муддатли текширув ўтказишни бахона қилиб , тегишли текширувларни мувофиқлаштирувчи кенгашнинг рухсатисиз аслида комплекс текширувини амалга оширди.Маскур текширувлар Ўзбекистон Республикаси “Ҳўжалик юрутувчи субектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида "ги Қонуннинг 12, 14-моддолари ,Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013-йил 27-майдаги 2013-26-сонли қарори билан тасдиқланган"Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш сохасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом" нинг талаблари қўпол равишда бузилган холда ўтказилди.Шў ўринда хақли саволлар туғилади: Нима учун кичик тадбиркорлик субъекти хисобланган, унчалик катта айланма маблағга эга бўлмаган" Бек Акбар Али Файз" х/к ни бирданига шунча назорат ва текширув орқали текшириш зарурияти тугилди. "Бекобод деҳқон бозори" МЧЖ нинг рахбари аввал собиқ ДСИ рахбаридан бўлган Ф.Маматқулов "сенлар билан энди бошқача гаплашаман..." деб, ушбу текширувнинг ташаббускори бўлмадимикан?. Биноборин Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексини 192 - моддоси "Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш тартибини бузиш" нинг 2-қисмида"Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш,худди шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва(ёки) ўтказиш, б) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса,- энг кам


Абдугулом
12:05 03.05.2017

Хурматли Калампир уз ижодкорлари. АКШ тараккиет дастури лойихаси доирасида журналист ходим учун эълон берган. Лойихани номи HOPE (тел.: 2371634). Мурожаат килиб курсинлар балки иш билан таъминланар.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар