...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” 1991 йилда туғилганларга бепул чипталар тақдим этяпти


17:01, 02.08.2016 Жамият
 5 338

Мустақиллик тенгдошлари 1 августдан бошлаб Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг авиачипталарни сотиш шохобчаларига мурожаат қилиб, совға-авиачипталарни расмийлаштиришлари мумкин.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан акция эълон қилди. Унга кўра, 1991 йилнинг 1 сентябрида туғилган Ўзбекистон фуқароларига “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Ўзбекистон шаҳарларига ташриф буюриш имкониятини яратади.
 
Компания расмий сайти орқали тарқатган маълумотларга қараганда, 1991 йилнинг 1 сентябрида туғилган Ўзбекистон фақуролари байрам муносабати билан Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилиш имкониятига эга бўладилар. Уларга бепул авиачипталар тақдим этилади.
 
Мазкур акция жорий йилнинг 1 сентябридан 31 октябригача бўлган давр ичида амалга ошириладиган исталган қатновга нисбатан  тадбиқ этилади.
 
1991 йилнинг 1 сентябрида туғилган фуқаролар эса 1 августдан бошлаб, совға-авиачиптани расмийлаштириш учун  “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг авиачипталарни сотиш шохобчаларига мурожаат қилиши мумкин.

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари Самолёт Авиачипта Мустақиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар