...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон-24” телеканали ўз фаолиятини бошлади


11:41, 24.07.2017 Жамият
 4 865

Айни дамда телерадиоканал орқали Ўзбекистон ҳаётидаги воқеалар жонли эфирда томошабинларга ҳавола этилмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистонда янги ташкил этилган “Ўзбекистон-24” телеканали синов эфирларини бошлагани, 24 июлдан тўлиқ эфирга чиқиши ҳақида хабар берган эдик. Ваъдага содиқ қолган ҳолда бугун, 24 июль куни соат 10:00 да “Ўзбекистон-24” телеканали илк бор эфирга чиқди.
 
Айни дамда телерадиоканал орқали Ўзбекистон ҳаётидаги воқеалар жонли эфирда томошабинларга ҳавола этилмоқда.
 
Ўзбекистонда ОАВ соҳасининг ривожига қаратилаётган кенг қамровли эътибор туфайли сўнгги йилларда бу соҳада кўплаб муваффақиятли ишлар амалга оширилди. Мамлакатда давлат ва нодавлат ОАВларнинг кун сайин ортиб бориши мамлакатда ОАВга бўлган эътибор, ишонч ва эҳтиёжнинг, сўз эркинлигининг инъикосидир.
 
“Ўзбекистон-24” телеканалининг техник имкониятлари, студияси бошқа мамлакатларнинг жонли эфирга чиқадиган ахборот телеканаллари билан рақобатлашадиган даражада, десак муболаға бўлмайди.
 
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва ўз блогларидаги чиқишлари орқали кўпчиликнинг эътиборига тушган блогерлар, интернет-журналистлар 23 июль куни “Ўзбекистон-24” телерадиоканали фаолияти билан яқиндан танишдилар.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати раҳбари Асад Хўжаев ва Ўзбекистон МТРК раисининг биринчи ўринбосари Бобур Алихонов 24 июлдан ўз фаолиятини бошлайдиган информацион-таҳлилий телерадиоканал ва унинг имкониятлари, режалар борасида меҳмонларга маълумотлар бердилар. 

Теглар:Ўзбекистон-24 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

СОБИҚ СУД ДЕПАРТАМЕНТИ
11:09 17.10.2017

Фарғона вилоятида собиқ Суд департаментининг олий маълумотли ҳамда, малакали кадрлари айрим (собиқ СИБ ва хозирда МИБнинг) мансабдор шахсларнинг ўз бошимчаликлари сабабли, қарийб 3 ойдан бери ишсиз бўлиб келишмоқда. Бу хусусида батавсил маълумотлар кейинги рукнларда ёритиб борилади.


Abdulbosit
23:29 25.07.2017

Assalomu aleykum. Judayam kotta bir iltimosim bor. Agar qo'liladan kesa TV bilan bog'lanish UzHD kanalini nega yopishdi. O'rnida Uzb-24 bervotti. Yaxshimas. Man 17 ta kanaldan en tuzurogi faqat shu UzHD kanalini korardim. Relax korsatuvlari sifatli kinolari. Manimcha juda kopchiliga bu narsa yoqmagan. UzHD kanali qaytb ishga tushishini ilojini qilila



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар