...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Оскар”да ирқчиликка нуқта қўйилди


13:29, 22.02.2016 Кино
 3 263

Тадбирга энг ками билан 7 нафар қора танли актёр таклиф этилиши кутилмоқда.

Ёдингизда бўлса, ўтган ойда “Оскар” мукофоти тақдирлаш маросими борасидаги можаролар ҳақида хабар берган эдик. Голливуд оламининг қора танли актёрлари ижтимоий тармоқларда “OscarsSoWhite” – “ОскарЖудаОқ” ҳэштеги остида мукофотнинг фақат оқ танли актёрларга топширилаётгани, бу йил 28 февраль куни бўлиб ўтиши кутилаётган “Оскар” мукофоти тақдирлаш маросимида фақат оқ танли актёрларнинг номзоди берилгани борасида ўз норозиликларини билдиришган эди.

“Оскар” тақдирлаш маросими туфайли кўтарилган жанжалдан сўнг, Америка киноакадемияси Президенти Шерил Бун Айзекс номзодлар борасида катта ўзгаришлар киритилишини айтиб ўтганди. Мана, унинг сўзлари ҳақиқатга яқин шекилли, ниҳоят “Оскар”га бир нечта қора танли актёрларнинг ҳам таклиф қилингани маълум бўлди. Бу ҳақда “Starslife.ru” нашри маълумот бермоқда.

Улар Морган Фриман ҳамда Жон Леджендлардир. Ташкилотчиларннг фикрларига кўра, тадбирга ҳаммаси бўлиб камида 7 нафар қора танли актёр таклиф қилинади. Шу орқали “Оскар” маъмурияти тадбир ташкилотчиларини ирқчиликда айблаб бўлмаслигига эришмоқчилар.

“The Hollywood Reporter” нашри берган маълумотларга асосан, мукофотни топшириш жараёнида ҳам қора танли актёрлар иштирок этишади.

Айтиш лозимки, “Оскар” мукофотини топшириш маросимига нисбатан қора танли актёрлар томонидан бир неча йиллардан буён норозиликлар бўлиб келарди. Улар тадбир ташкилотчиларини ирқчиликда айблашган. Қора танли актёрларнинг аксарияти ташкилотчиларнинг уларга ҳурмат кўрсатишларига эришиш мақсадида тақдирлаш маросимида қатнашишдан бош тортишган эди.

“Оскар” мукофотини топшириш маросимига қора танли актёрларнинг ҳам таклиф қилиниши яхши, албатта. Бу тадбир ташкилотчиларининг “ирқчилик” айбловига нисбатан илк жавоби. Воқеалар ривожини кузатамиз. Тадбир бир неча кундан сўнг, яъни 28 февраль куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади. Воқеалар ривожини биргаликда кузатамиз.
Умида Якубова

Теглар:Морган Фриман Жон Ледженд Оскар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!