...
МЕНЮ
ONLINE TV

“IBM” компанияси Ўзбекистонда “сунъий онг” ишланмаларини намойиш қилди


09:44, 14.10.2017 Жамият
 1 868

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида АҚШ компанияси билан музокаралар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари ҳамда дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва етказиб бериш бўйича дунёнинг энг йирик компанияларидан бўлган “IBM” компанияси вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.
 
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда АҚШнинг “IBM” компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган бўлиб, мазкур ҳужжат ижроси доирасида ташкил этилган тадбир халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба ва инновацион ғоялар алмашишга хизмат қилиши таъкидланди.
 
Учрашувда рақамли трансформация, молия-иқтисодиёт, таълим, тиббиёт, телекоммуникациялар соҳасига инновацион ечимларни жорий қилиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
 
Вазирликдаги учрашувда ақшлик мутахассислар когнитив технологиялар ва энг сўнгги ишланмалардан бири бўлган “IBM Watson” тизими воситаларидан фойдаланишга доир янги лойиҳалар тақдимотини ўтказди.
 
Ҳозир мазкур инновацион платформа негизида туризм, чакана савдо, ахборот технологиялари хизматлари, соғлиқни сақлаш ва нотижорат йўналиш учун иловалар яратилган.
 
Ўтказилган учрашувда “IBM” вакиллари томонидан “сунъий онг” соҳасидаги ишланмалар ҳам тақдим қилинган. Муҳокамалар якунлари бўйича истиқболда лойиҳаларни амалга ошириш келишиб олингани маълуми қилинди.
 
Маълумот учун, “IBM” аппарат ва дастурий таъминот воситалари, шунингдек IТ-ечимлар ишлаб чиқариш ҳамда консалтинг хизматларини кўрсатувчи жаҳоннинг йирик компанияси бўлиб, унинг 2016 йилдаги даромади 79,9 млрд долларни ташкил қилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:IBM Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар