...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Автомойка”га ўғирликка тушган шахс қўлга олинди


18:20, 15.05.2016 Жамият
 4 018

Жиноятни 23 ёшли фуқаро содир этгани маълум бўлди

Бухоро вилояти Когон туман ИИБга Дехмирзаён қишлоғида жойлашган автомашиналарни ювиш шохобчасидан шу туманда яшовчи 48 ёшли фуқарога тегишли Karcher русумли  автомашина ювиш аппарати ўғирлаб кетганлиги ҳақида хабар келиб тушган.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлари вазирлиги хабар бермоқда.
 
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.  Воқеа жойига етиб келган ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни содир этган 23 ёшли фуқаро қўлга олинди.
 
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:Жиноят Ўғирлик ИИБ Бухоро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар