...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Шавкат Мирзиёев: Зулфия мукофоти бор, йигитлар учун янги давлат мукофоти таъсис этамиз


18:11, 01.07.2017 Жамият
 7 252

Ҳар томонлама фаол бўлган йигит-қизларимизни тақдирлаш мақсадида “Келажак бунёдкори” медалини ҳам таъсис этиш ўринли бўлур эди.

“Ҳар қандай ютуқ, ҳар қандай ғалабанинг замирида аввало меҳнат ва қатъият, мардлик ва жасорат мужассам бўлиб, эл-юрт равнақи йўлидаги ҳалол хизмат, албатта, ўзининг муносиб баҳоси ва қадрини топиши керак”, дея таъкидлади Президент Шавкат Мирзиёев “Камолот” ЁИҲ қурултойида сўзлаган нутқида.
 
“Сизларга маълумки, юртимизда иқтидорли ва фаол қизларимиз учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган. Энди турли соҳа ва тармоқларда катта натижаларга эришиб келаётган йигитлар учун “Мард ўғлонлар” деган ном билан Давлат мукофотини таъсис этсак, нима дейсизлар?
 
Шу билан бирга, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда, ўқишда, меҳнатда, жамоат ишларида ҳар томонлама фаол бўлган йигит-қизларимизни тақдирлаш мақсадида “Келажак бунёдкори” медалини ҳам таъсис этиш ўринли бўлур эди”, деди Шавкат Мирзиёев.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Камолот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар