...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Мирзо Улуғбек ва Бектемир туманларида халқ мурожаатлари вақтида кўриб чиқилмаган


11:09, 21.04.2017 Жамият
 2 343

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи аҳолидан бугунги кунгача жами 18 206 та мурожаат келиб тушган.

19 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходимлари, Президентнинг Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек ва Бектемир туманларидаги Халқ қабулхоналари томонидан пойтахтимиз аҳолиси учун навбатдаги сайёр қабуллар ташкил этилди.

Сайёр қабулларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Марказий банк, Бош прокуратура, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Мудофаа, Молия, Меҳнат, Адлия вазирликлари, давлат қўмиталари раҳбарлари, Тошкент туманлари ҳокимликлари масъул ходимлари, фуқаролар иштирок этди. 

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи аҳолидан бугунги кунгача жами 18 206 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 6 706 таси Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигига тегишли бўлиб, уларнинг 6 534 таси жисмоний шахслардан ҳамда 172 таси юридик шахслардан келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 5 658 таси (84,4%) кўриб чиқилган бўлиб, ҳозирда 1 048 та (15,6%) мурожаат кўриб чиқилиш жараёнида.

Ўз навбатида, Бектемир туманида истиқомат қилувчи аҳолидан бугунги кунгача жами 3 024 та мурожаат келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 1 183 таси Бектемир туман ҳокимлигига тегишли бўлиб, уларнинг 1 158 таси жисмоний шахслардан ҳамда 25 таси юридик шахслардан келиб тушган. 

Бу рақамлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари масъул шахсларининг халқдан, уни қийнаб келаётган муаммолардан узоқлашиб қолгани, мурожаатлар билан ишлаш соҳасига етарли даражада эътибор қаратмагани каби салбий омиллар чуқур илдиз отиб кетганини кўрсатади. Мазкур мурожаатлар қонунда белгиланган ижро муддатларида кўриб чиқилмаган ва муддати бузилган ҳолда жавоб хати берилган.
Бобур Жалолов

Теглар:​Мирзо Улуғбек Бектемир халқ мурожаатлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар