...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Афғонистон Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Тошкентга келди


22:50, 21.07.2017 Жамият
 2 366

Вазирликда икки томон кун тартибининг кенг қамровли масалалари муҳокама қилинди ҳамда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Бугун, 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Афғонистон Ислом Республикаси делегацияси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Делегация таркибидан Афғонистон Президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар, Президентнинг инфратузилмалар, кадрлар ресурслари ва технологиялар бўйича катта маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳумоюн Қаюмий, Президентнинг МДҲ мамлакатлари ва Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Шокир Коргар ҳамда бошқа расмий шахслар ўрин олган.



Вазирликда икки томон кун тартибининг кенг қамровли масалалари муҳокама қилинди ҳамда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан жорий йилнинг 8 июль куни ШҲТнинг Остона саммити доирасида ўтказган учрашуви давомида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

ТИВдаги суҳбатда Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий иштирок этди.

Афғонистон делегациясининг ташрифи дастурига кўра аниқ таклифларни кўриб чиқиш мақсадида Ўзбекистоннинг қатор вазирликлари, идоралари ва етакчи корхоналарида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Бобур Жалолов

Теглар:Афғонистон Абдулазиз Комилов Муҳаммад Ҳаниф Атмар Ўзбекистон Сайид Шаҳобиддин Тимурий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар