...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Абдулазиз Комилов Япония Ташқи ишлар вазири билан учрашди


17:44, 30.04.2017 Жамият
 1 811

Турли даражаларда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Япония учрашувларининг жадвалига алоҳида эътибор қаратилди.

Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ашхобод шаҳрида Япония Ташқи ишлар вазири Фумио Кисида билан икки томонлама учрашув ўтказди.

ТИВ ахборот хизматининг хабарига кўра, бўлиб ўтган суҳбат давомида давлатлараро муносабатларнинг, жумладан, “Марказий Осиё + Япония” Мулоқоти шаклидаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Вазирлар турли соҳалардаги ўзаро манфаатли стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш, унинг таркибини амалий бойитиш, жумладан, етакчи япон компанияларини Ўзбекистон иқтисодиётининг истиқболли секторларига жалб қилиш ва юқори технологияли қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш эвазига тўлдиришга икки давлатда ҳам қизиқиш мавжудлигини тасдиқлашди.

Қайд этилишича, учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар ҳам муҳокама қилинди. Турли даражаларда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Япония учрашувларининг жадвалига алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 1 май куни Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ашхобод шаҳрида “Марказий Осиё + Япония” Мулоқоти Ташқи ишлар вазирларининг олтинчи кенгашида иштирок этади.
Бобур Жалолов

Теглар:​Абдулазиз Комилов Япония Ташқи ишлар вазири Фумио Кисида 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар