...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Абдулазиз Комилов франциялик ҳамкасби билан учрашди


12:47, 15.04.2017 Жамият
 1 637

Учрашувда Франция Элчиси Виолен Биет де Вилмор иштирок этди.

14 апрель куни Франция Республикаси Ташқи ишлар ва халқаро тарақққиёт вазири Жан-Марк Эро расмий ташриф билан Ўзбекистон Республикасига келиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Франция Республикаси Ташқи ишлар ва халқаро тараққиёт вазири Жан-Марк Эро билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 29 март куни Парижда бўлиб ўтган икки томонлама музокараларнинг давоми сифатида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Францийа муносабатларининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди ҳамда минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат давомида вазирлар томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида ўзаро алоқаларни кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, июнь ойининг бошига мўлжалланган “МEДEФ Интернешнл” француз корхоналари ҳаракати етакчилигидаги ишбилармон доиралар вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи муваффақиятли якун топишидан томонлар манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Учрашувда Франция Элчиси Виолен Биет де Вилмор иштирок этди.
Бобур Жалолов

Теглар:Ўзбекистон Франция Абдулазиз Комилов Жан-Марк Эро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар