...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп: “Саудия валиаҳдининг журналист ишида қўли бўлиши мумкин”


11:32, 21.11.2018 Олам
 3 273

Трамп Муҳаммад ибн Салмоннинг журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши борасида хабардор бўлганлигини истисно қилмади.

Аввалроқ, Франция Жамол Қошиқчининг иши бўйича Саудия Арабистонига нисбатан маълум соҳаларда санкция киритиши мумкинлиги ҳақида хабар берган берган эдик.
 
Кеча, 20 ноябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Жамол Қошиқчининг ўдирилиши бўйича ўз фикрини билдирди. Президентга кўра, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишидан хабардор бўлган.
 
“Бизнинг разведка хизматларимиз барча маълумотни суриштиришда давом этмоқда. Эҳтимол шаҳзода бу фожиали ҳодисадан хабардор бўлган бўлиши мумкин, эҳтимол йўқ”, деди АҚШ раҳбари.



Шу билан бирга, Трамп АҚШ Саудия Арабистони билан яқин ҳамкорликни давом эттиришини таъкидлади.
 
Эслатиб ўтамиз аввалроқ, Германия Жамол Қошиқчининг ўдирилиши юзасидан Саудия Арабистонига қурол сотишни бутунлай тўхтатганди.
Бобурмирзо Умаров 

Теглар:Жамол Қошиқчи Дональд Трамп Муҳаммад ибн Салмон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!