...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда “Nexia” ва “Cobalt” иштирокида ЙТҲ юз берди


11:23, 08.12.2015 Жамият
 4 078

8 декабрь куни “Космонавтлар” метро бекати чорраҳасида “Nexia” ва “Cobalt” русумли автомашиналар тўқнашиб кетди.

Бугун соат чамаси 10:40да Тошкент шаҳрининг “Космонавтлар” метро бекати чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

“Nexia” ва “Cobalt” русумли автомашиналар тўқнашиши оқибатида ҳайдовчилар ҳам, пиёдалар ҳам жароҳат олгани йўқ. “Nexia”нинг “Cobalt”ни орқа томонидан келиб уриши натижасида “Cobalt”нинг орқа буферлари қаттиқ шикастланиб, автомобил кузовидан ажралиб тушган.

Йўл-транспорт ҳодисасининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида воқеа жойига ЙПХ ходимлари етиб келишди. Гувоҳлар ва ҳайдовчиларнинг кўрсатмаларига асосан автоҳалокат сабаблари аниқланмоқда.
Адиз Аҳмедов

Теглар:автомобил автоҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар