...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сирдарёда пахтани “растрата” қилган фермер фош қилинди


18:14, 08.10.2018 Жамият
 6 706

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан тумандаги “А.А” фермер хўжалигига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.
 
Натижада ушбу фермер хўжалиги раҳбари А. ва бошқалар фермер хўжалигига тегишли бўлган 6,0 гектар ердаги очилган пахта ҳосилини териб, пахта толасини чигитдан ажратиб олгани аниқланди. Улар тайёр бўлган пахта хом-ашёсини фуқаро М.А ва бошқаларга 13,8 млн. сўмга сотиб юбориб, давлат мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлар.
 
Мазкур ҳолат юзасидан “А.А” фермер хўжалиги раҳбари А. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Пахта Сирдарё тумани Бош прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар