...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев “Паҳлавон Маҳмуд” мақбарасини зиёрат қилди


18:37, 14.10.2017 Жамият
 3 263

Хоразмга ташриф доирасида Президент “Ичан-қалъа” мажмуасига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 14 октябрь куни Хоразм вилоятида ташриф билан бўлиб турибди. Давлат раҳбарининг ташрифи чоғида, аниқроғи жорий йилнинг январь ойида белгиланган топшириқларнинг ижросини назорат қилиш масаласи асосий ўрин эгаллаган.
 
Бугунги кунда Хива шаҳридаги “Ичан-қалъа” музей қўриқхонаси ҳудудидаги “Паҳлавон Маҳмуд” мажмуасида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.
 
Президент мазкур мажмуада олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ушбу ҳудудда бўлди. Қуръон тиловат қилинди. Илгари бу жойлар ташландиқ масканга айланиб қолгани, бу ерлар инсонга руҳий қувват бериши ҳақида айтиб ўтди.
 
Давлат раҳбари Шерғозихон мадрасасини кўздан кечириб, масканда таълим олган алломалар шарафига ташкил қилинган музей фаолияти билан танишди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Хоразмга ташриф Ичан қалъа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Murod
23:33 14.10.2017

Sarlavxani boshlaganda temadigi gaplani qoshmela iltimos. 80 yilli qolipida qob ketgansila. Ozilani gapilani maqullashdan oldin chuqurro oylavolula. Kere bosa nega bu gappi yozganimmi etib beraman. Imlo grammatik adabiy xato nuqsonla uchun uzr.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар