...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистон–Ўзбекистон чегарасида 150 дан ортиқ юк машинаси тирбандликда қолиб кетди


09:13, 26.10.2017 Олам
 3 924

40 та автомобилда юк ташиш учун рухсатнома мавжуд эмас.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги “Б.Конисбаева” чегара постида узун тирбандлик юзага келди. Бу ҳақда “Today.kz” сайти хабар бермоқда.
 
Қозоғистон Республикаси тарафдан 155 та автомобиль “тўпланиб” қолган.
 
Қозоғистон транспорт қўмитаси ходимлари тиқилинчни бартараф қилиш учун ҳаракат қилишмоқда.
 
Бундан узунликдаги тирбандликнинг юзага келишига Ўзбекистонга кетаётган транспорт воситаларининг кўплиги билан боғлиқ. Транспорт қўмитасидан хабар қилишларича, чегара пунктида илгари бундай тирбандликлар юзага келмаган. Бу жой юк ташувчи автомобиллар колоннасига ўхшаб қолган.
 
Аниқланишича, 40 та автомобилда юк ташиш учун рухсатнома мавжуд эмас.
 
Таъкидлаш жоизки, Қозоғистондан Ўзбекистонга юк ташиш ҳажми жорий йил январдан сентябрь ойига қадар ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 9 фоизга ошган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қозоғистон Ўзбекистон Чегара Тирбандлик Юк ташиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!