...
МЕНЮ
ONLINE TV

Freedom House: “Ўзбекистонда эркинлик масаласи оғирлигича қолмоқда”


17:48, 05.02.2019 Жамият
 4 722

Мутахассислар ўтган йилда дунёда ҳукм сурган демократик ҳолатни салбий баҳолаган.

Freedom House нодавлат ташкилоти “Freedom in the world 2019” (“2019 йилда дунёдаги эркинлик”) номли ҳисоботни эълон қилди.
 
Ҳисоботда дунёдаги 195 мамлакатдаги вазият таҳлил қилиб, баҳоланган. Шундан 86 (44 фоиз) мамлакат эркин, 59 таси (30 фоиз) қисман эркин ва 50 таси (26 фоиз) эркин эмас, деб топилган.
 
Freedom House ҳисоботида таъкидланишича, АҚШда демократия даражаси Германия ва Буюк Британия демократиясига нисбатан кучсизланиб, Хорватия, Греция, Мўғулистон каби давлатлар билан тенг ҳолга келган.
 
Мутахассислар ўтган йилда дунёда ҳукм сурган демократик ҳолатни салбий баҳолаган. 2018 йил давомида 68 мамлакатда инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлигининг ҳолати ёмонлашган, фақатгина 50 та мамлакатда бу ҳол ижобий кўрсаткичга эга бўлган.
 
Ўтган йил глобал эркинлик кетма-кет пасайган 13-йил бўлган. Шу давр мобайнида эркин бўлмаган давлатлар улуши ортган ва анъанавий демократияга нисбатан ишонч пасая бошлаган.
 
2006 йилда бошланган 13 йиллик тушкунлик даврида умумий ҳисобда 116 мамлакатда соф пасайиш ва 63 мамлакатда соф яхшиланиш кузатилган.
 
Ҳисоботда эскидан “энг ёмонлар” қаторида бўлган Ўзбекистон яна бир йилни ижобий ўзгаришлар билан ўтказгани қайд этилган. Ҳукумат сиёсий маҳбусларни озод қилишни ва нодавлат ташкилотларга чекловларни камайтиришни давом эттиргани таъкидланган.
 
Шу билан бирга, ташкилот Ўзбекистонни ҳамон эркинлик бўлмаган давлатлар сафидан чиқармаган ва вазият ўта оғир бўлган 13 мамлакат қаторига қўшган. Вазият ўта оғир деб баҳоланган мамлакатлар қуйидагилар: Сурия, Жанубий Судан, Эритрея, Туркманистон, КХДР, Экваториал Гвинея, Саудия Арабистони, Сомали, Судан, Тожикистон, Ўзбекистон, Марказий Африка Республикаси ва Ливия.


 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Демократия Freedom House эркинлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар