...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эҳтиёт бўлинг, эшиклар ёпилади. Кейинги бекат — “Новза”!


11:08, 13.06.2017 Жамият
 6 254

Одамларнинг талабидан келиб чиққан ҳолда “Новза” ҳамда “Шаҳристон” сўзларига изоҳ бермоқчимиз.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2015 йил 16 июндаги 547-сонли қарори билан метронинг “Чилонзор” йўлида жойлашган “Ҳамза” бекати номи “Новза” деб, “Юнусобод” йўлида жойлашган “Ҳабиб Абдуллаев” бекати номи “Шаҳристон” деб ўзгартирилган эди.
 
Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари баъзида “Новза” ҳамда “Шаҳристон” сўзларининг маъноси ҳақида қизиқиб сўрашлари кўп учрайди. Шуни инобатга олиб, юқоридаги номларга изоҳ бермоқчимиз.
 
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссияси томонидан Новза ва Шаҳристон метро бекатлари номланиши тўғрисида қуйидагича тушунтириш берилди.
 
Новза — жойнинг тарихий номи ҳисобланади. Қадимда жойдан ўтадиган Бўзсув канали ирмоғига тўғон қурилиб, баландликдаги бўш ётган ерларда боғ-роғлар яратилиб, экинзор далаларга нов (тўғон) орқали сув чиқарилган. Шу муносабат билан бу жой ва унинг яқин-атрофдаги ерлар ва маҳалла “Новза”, яъни нов орқали сув чиқарилиб, обод қилинган жой деб аталган. Айни пайтда Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган ушбу ҳудудда шу номдаги маҳалла, кўча, бекат, савдо мажмуаси ва масжид бор.
 
Шаҳристон ҳам жойнинг тарихий номи ҳисобланади. Обод шаҳар маъносини англатади. Қадимда боғ-роғ ҳудуди бўлган. Шаҳар аҳолисини мева ва сабзавот экинлари билан таъминлашда муҳим ўрин тутган. Ўтган асрнинг биринчи ярмида бу жой шаҳар ҳудудига қўшилиб, шахсий ва кўп қаватли турар-жой бинолари ҳамда маъмурий иншоотлар, кенг ва равон йўллар бунёд этилди. Шаҳар аҳолиси орасида бу жой шу ном билан маълум ва машҳур. Жойдаги метро бекатининг лойиҳадаги номи ушбу ном билан юритилган. Айни пайтда Юнусубод туманининг марказий ҳудудида жойлашган мазкур ҳудудда шу номли чорраҳа, савдо мажмуаси, бекат, маҳалла ва кўча мавжуд.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Новза Чилонзор Ҳамза Ҳабиб Абдуллаев Шаҳристон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар