...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўғаннинг ҳурматини қозонган “Истанбул кўзи” вафот этди


16:59, 18.10.2018 Олам
 6 502

У Истанбулнинг янада машҳур бўлишида алоҳида ўринга эга бўлган.

Кеча, 17 октябрь куни Туркиянинг энг машҳур фотографи ва фото-журналисти Ара Гулер оламдан кўз юмди.
 
90 ёшли фотограф юраги билан боғлиқ касаллик сабаб вафот этган. У ўзининг “Лейка” фотокамерасида олган оқ-қора рангли суратлари учун “Истанбул кўзи” номига сазовор бўлган эди.


 
1928 йилда Истанбулдаги арман оиласида таваллуд топган Ара 1950 йилларда фотографлик фаолиятини бошлаган.
 
Таъкидлаш жоизки, Гулер Истанбулнинг янада машҳур бўлишида алоҳида ўринга эга. Сабаби у олган суратлар шаҳар гўзаллигини бутун жаҳонга тараннум этган. У 2015 йилда Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни ҳам суратга туширган.
 
Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Гулер оиласига ўз таъзиясини изҳор қилди ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси орқали хотира қалбларда муҳрланиб қолишини ёзиб қолдирган.
 
“Одамлар мени Истанбул фотографи деб аташади. Аммо мен дунё фуқароси ва дунё фотографиман”, деган эди Гулер ўзи ҳақида.






 
Маълумот учун, жорий йилнинг август ойида Ара Гулернинг 90 ёшни қаршилаши муносабати билан Истанбул шаҳрида унинг номи билан музей очилган эди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Истанбул кўзи Ара Гулер Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!